Одамий мавжудот ҳис-идрокига мавжуд борлиқнинг бўлмоғи қонуниятда бўлмиш барча моҳиятларида замон ва макон кенгликлариаро ҳис ва тафаккурли юксак одамий мавжудотга айланмоқлик қонунияти борлиқни вужудга келтира, тута турур қонуниятларни қонуниятли тартибда англаб бормоқликда эрур!
Ана шул қонуниятли тафаккур йўли номоддий моҳиятда намоён одамий мавжудот учун барҳаётлик сори ягона имконият ва онинг қонуниятидаги мавжудотлик тараққиёт йўли эрур.
КИРИШ
Чексизлар поёнин илғамоқликка одамий мавжудот ожиз моддий борлиқ ва ондин таралур номоддий қонуниятлар ижроси сифатида!
Албатта, ул биринчи ёритмада келтирилмиш мавзуларга оид маълумотлар эсланмоғи, тўлдирилмоғи ёинки ўзга ёндашув бирла ёритилмоғи, ўз ўрнида ифода мазмунида номоддий воқеъликнинг тиниқликда, ўз қонуниятида ёритилмоқлиги манфаати бирла мавзулараро сочилмоқликда, такрорланмоқликда ва воқеъликлар ёритилув жараёнида босқичлилик таъминланур ҳолатда, соддадин мураккаб томон мазмун ривожлануви бирла, ўқигучи одамий мавжудот учун ақл малоллик топмас даражада келмоғи ул дастлабки ёритманинг бул давомида ҳам тамойилда турур.
Бул ёритмада ҳам қонуният улким, жумлаким ўқилгач, ҳар бир сўзнинг маъно бирликлари номоддий онгда тикланмоғи ва сўнг ул якка маънодин мазмунда ифодаланмиш бир бутун воқеълик номоддий онгда яратилмоғи зарур эрур.
Ўн учинчи боб
ЗАРРА (давоми)
Бул даврлар одамий мавжудот кўз бирла кўриб ақлий ишончлар бермиш ҳолат улким, ҳар дона заррадур, онинг ўртасида бош заррадур, онинг атрофида ташқи йўлдош зарра ёинки зарралардур. Дейилурки, яна ички йўлдош зарралар ҳамдур, алар ҳам бирдур ёинки бир нечадур ва алар ҳам ҳаракатдадурлар.
Маъқул!
Ахир, моддий борлиқ воқеълигида зарралар вужудга келтира турмиш юлдуз, сайёралар ва ҳар бир сайёралар атрофида йўлдошлар мавжудку!
Аларнинг андоқларким шакл ва ўзаро муносабатларда моддий борлиқда мавжуд турмоқликларин қонунияти айнан ул яхлитликка йиғилмиш, яхлитликка жамланмиш зарралардин балқмаса, яна не манба, не асос, не қонуният мавжуд эрур?
Ахир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ирсий тузулмаси ул каби зарралардин ташкил ва вужудга келмиш эрса, ҳар бир одамий мавжудот, турфа ҳайвонлар ва турфа ўсимликларнинг ўз хусусият ва фазилатларми ул ирсий тузулмадин балқурлиги алар қонуният эрса, не учун коинотдаги ул чўғланмишликдаги юлдуз ва алар атрофидаги совимишликдаги ул сайёраларнинг ўзаро ул коинотий муносабат ва ўзаро жойлашув ҳолатлари аларни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг хосса ва хусусиятларидин бўлмоқлиги алар учун қонуният бўлмас.
Аларнинг моддий намоёнлигида ўзаро ўртасидаги фарқ ондаким, моддийланмиш зарраларнинг биринчи турида тўғридин тўғри моддий вужудни, яъни моддий жисмни, яъни ул чўғланмиш ёинки совимишликдаги катта-ю кичик моддий жисмларни вужудга келтирмоқликда бўлса, иккинчи турида моддий вужудни ҳосил қила турур ул моддийланмишликдаги зарралар моҳиятидин номоддий нур унсурлари номоддий жон тарала турур, хосса ва хусусиятлар бирла қонуниятланур ирсий тузулмани вужудга келтирмоқликда турур, холос.
Мана, одамий мавжудотга қонуниятли тафаккур учун яна бир қонуният!
Айрим дунёвий олимлар қонуният санай хулосалар берурларки, ул бош зарра атрофидаги йўлдош зарралар бош заррани ихтиёрига қўймас, ўз айлана ҳаракати бирла они марказда тутиб турурлар.
Йўқ, айнан шул ўринда ҳамким, қатъиян йўқ!
Одамий мавжудотнинг қонуниятли маълумотлардин шаклланмиш ул фикрида ҳам қонуниятсизлик мавжуд.
Нечук?
Чун бир нуқта атрофида айланмиш унсур ўз айлана ҳаракати турткиси бирла, марказдин қочма қонуният асосида ул айлана доирасидин чиқиб кетмоққа интилмоқликда турмоғи қонуният эрурку. Булким исботланмиш жараёндур, бас! Нечук моддийланмиш зарра ул қонуниятдин ҳоле турур эркан?