Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат

Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат

Ушбу китоб «7Қадам» туркумининг аввалги китобларида ўқувчига етказилган билимларга таянган ҳолда, жиддий ва кенг мавзуларни муҳокама қилади. У кучли шахс эгаси давлат ва жамият билан қандай муносабатда бўлиши кераклиги ҳақида баён қилади.

Жанр: Общая психология
Цикл: Не является частью цикла
Год публикации: Неизвестен

Читать онлайн Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат


© Жавлон Жўраев, 2018


ISBN 978-5-4493-7277-2 (т. 5)

ISBN 978-5-4493-7267-3

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Диққат

Китобда давлат ҳақида билдирилган фикрлар муаллифнинг шахсий қарашлари бўлиб, улар ҳеч бир сиёсий гуруҳ номидан айтилмаган. Муаллиф конституцион дунёвий давлат тузилмаси ва фуқаролик жамиятини ёқлайди ва давлат ҳамда шахс ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик бўлиши керак деб ҳисоблайди. Ушбу огоҳлантириш китобда келтирилган фикрларни нотўғри талқин қилиб, муаллифни сиёсий ташвиқотда айблаши мумкин бўлган шахсларга қаратилган.

Муаллифдан

Азиз Китобхон,

Мана, бир оз дам олиб, яна суҳбатга чоғландик. Охирги суҳбатимиздан бери ҳаётингизда фақат яхши ўзгаришлар юз берди деган умиддаман.

Бу галги суҳбатимиз шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар – кучли шахс бу муносабатларда ўзини қандай тутиши ҳақида бўлади. Унда сиз билан яна сирлашамиз – яна эски қадриятларга янгича қарашга уриниб кўрамиз.

Китоб сизга шахсий ўсишда давлатнинг тутган ўрни ҳақида баён қилади. Жамият биздан нималар кутиши, бу умидларни оқлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, шахсий бахт ва жамият ўртасида зиддият пайдо бўлмаслиги учун нималар қилиш лозимлигини муҳокама қиламиз.

Ушбу – бешинчи китоб – туркумнинг энг сиёсий китоби. Унда давлат тушунчаси муҳокама қилингани учун ҳам у жуда сиёсий. Сиёсий мавзуларда гаплашиш яхши эмас деган ишонч билан яшаётган бўлсангиз, китобни ўқиш сизга ёқимсиз бўлиши мумкин. Лекин кучли шахс ҳар қандай мавзуда ўз қарашига ва қадриятларига эга бўлиши керак. Шундай экан, сиёсий мавзуларни четлаб юриб, биз ўзимизни ўсишда чекламаслигимиз даркор.

Китоб анъанавий тарзда ҳафта кунларига атаб бобларга ажратилган. Уни ўқишда сиздан шошилмасликни, айтилган фикрларни тўлиқ ўйлаб кўрибгина хулосалар чиқаришни сўрайман. Чунки сизни чуқур мавзулар кутмоқда – чуқур мавзуларда эса тезкор хулосалар чиқариш тўғри эмас.

Даврамизга энди келиб қўшилганларга бу китобни ўқишдан олдин туркумдаги аввалги китоблар билан танишиб чиқишни тавсия қиламан. Шундагина сиз китобдаги фикрларнинг тўлиқ мазмуни ва гўзаллигидан баҳраманд бўласиз.

Хўш, кучли шахсият сари навбатдаги қадамга тайёрмисиз?

Бошладик

«Ҳамма айб ўзингда. Ҳукумат ишига аралашма демаганмидим…»

(«Шум бола» кинофильмидан)

Биз давлатлар дунёсида яшаймиз. Ер юзидан одамзод яшайдиган ҳар қандай ҳудуд борки, у ерда албатта давлат бор. У турли хил кўринишда, турли куч ва шаклга эга. Лекин ҳар бир жамият бошида бу қозонни назорат қиладиган бош ошпаз туради.

Бош ошпаз қозон бир маромда қайнаши, таомнинг тузи кам ёки кўп бўлиб кетмаслиги, масаллиқлар керакли миқдорда ишлатилиши, овқат ланж ёки чала пишиб қолмаслигини назорат қилади. Қозондаги масаллиқлар бир-бирининг таъмини бузмаслиги, бир-бирини бойитиши ва уйғунликда пишиши ҳам ошпазнинг маҳоратига боғлиқ.

Аммо таом мазаси фақат ошпаз санъатига боғлиқ эмас. Бунда ҳал қилувчи омиллардан бири – масаллиқларнинг сифати ҳамдир. Ошпаз ҳар қанча моҳир бўлмасин, қозонга тушадиган масаллиқлар талабга жавоб бермайдиган бўлса, таом таомга ўхшамайди.

Жамият қозонида қайнаётган масаллиқлар сифати – бу жамиятни ташкил қилган шахсларнинг кучлилик даражасидир. Агар жамиятнинг асосий қисмини муҳимликка берилган, ўз шубҳа ва қўрқувларидан нарига ўта олмайдиган, ўз ҳаёти учун жавобгарликни ўз қўлига ола билмайдиган ожиз шахслар ташкил қилса – бу қозон шўр таомлар пиширишга маҳкум.

Сиз билан суҳбатларимиз масаллиқлар сифатини оширишга қаратилган – биз кучли шахслар бўлишга интиляпмиз. Токи ўзимизга ҳам, жамиятга ҳам биздан фақат наф келсин. Шахсий ожизлик сабаб жамият қозонидаги таом сифатини бузиб қўймасликка аҳд қилганмиз.

Бизнинг жамиятда, нимагадир, жуда кўпчилик ҳамма масалаларни давлат ҳал қилиши керак деб ўйлайди. Яъни, ошпаз ҳам масаллиқлар сифатини назорат қилиши, ҳам ўт маромда ёнишини кузатиши, ҳам қозоннинг тозалигини таъминлаши керак.


Вам будет интересно
Ушбу китоб олдингизга қийин саволларни қўйиши мумкин. У кўплаб ёлғонларни фош қилади ва ўқувчини ўз қадриятларини қайта баҳолаб чиқишга ундайди. Китоб билан танишишдан олдин туркумнинг аввалги китобларини ўқиб чиқиш тавсия этилади....
Читать онлайн
Ушбу китоб ҳар ким ҳам билишга тайёр бўлмаган фикрларни баён қилади. Туркумнинг аввалги икки китоби билан танишмай туриб, уни ўқишга киришиш сизнинг дунё ва унинг таркибий қисмларига бўлган қарашларингизни кескин ўзгартириши мумкин. Китобни бирор кимга тавсия қилишдан аввал у билан тўлиқ танишиб чиқинг....
Читать онлайн
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сизнинг маънавий соғломлашишингизга хизмат қилиши мумкин. Фақат, ҳақиқатлар нисбий эканини билиб яшашни истамаган одамларга уни тавсия қилманг. Бу дунёда Яратувчидан бошқа ҳақиқати мутлақ йўқлигини билишни хоҳламаганлар танловини ҳурмат қилинг....
Читать онлайн
Ушбу китоб мазмуни билан танишиш сиз ва атрофингиздагилар соғлиги учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Бироқ ҳеч қачон бу китобдаги фикрлар билан қизиқмаган ва уни мутолаа қилишни истамаган одамга уни тавсия қилманг. Ҳар кимнинг танлаш эркинлиги бор. Ҳақиқатни билишни истамаган одамлар танловини ҳурмат қилинг....
Читать онлайн
Великое путешествие к Реальности – это путь развития, расширяющий границы нашего существования далеко за пределы материального бытия. В этой книге автор предпринимает впечатляющую попытку синтеза разнородных языков описания реальности от легенд и мифов древности, мировых духовных традиций и до передовых научных теорий и современного кинематографа с целью создания целостной карты человеческого развития через различные уровни сознания к вершине эволюции – от тела к уму и духу....
Читать онлайн
Уникальность метода не только в объединении лучших и самых эффективных практик, это прежде всего правильно направленная энергоинформационная квантовая волна на конкретное точечное действие.Я с благодарностью Вселенной и Творцу делюсь с миром данным методом, мы проводим обучение энерготерапевтов по работе с данным методом, а также продолжаем экспериментальные исследования....
Читать онлайн
Пользу от книги получат и хорошо зарабатывающие бизнесмены, и пенсионеры, и фрилансеры, и наемные работники, и пока безработные люди. Независимо от того, где, как и кем вы работаете, вы гораздо лучше начнете понимать свои отношения с деньгами, научитесь видеть свои блоки, справляться с ними и, как результат, зарабатывать больше. В книге я дам вам много заданий, и если вы отнесетесь к ним ответственно, я гарантирую вам отличные результаты! Книга содержит нецензурную брань....
Читать онлайн
Психолог и после работы остается психологом. Он вспоминает о том, что он психолог, когда читает книги и сидит за компьютером, размышляет о личном и о наболевших проблемах общества, отдыхает, общается и ведет блог. А если психолог пишет обо всем этом… вы поняли? Вот так и родилась книга, которая перед вами....
Читать онлайн
Эта книга для тех, кто хочет стать мудрее, нравственно вырасти, продлить свою жизнь, снизить вес, находиться в прекрасной физической форме, быть бодрым даже в старости, кто хочет стать вегетарианцем для оздоровления своего организма и заботится о будущем всего человечества....
Читать онлайн
В настоящей книге вы получите отличную возможность рассмотреть свои страхи, определить закономерности, отбросить ненужное и найти пути решения вашей проблемы. Вы соприкоснётесь со своим страхом самостоятельно, исследуете его природу, его корни (где и когда он зародился) и в конечном итоге сделаете его своим ресурсом и настоящей защитой....
Читать онлайн
Каждый сам выбирает свой жизненный путь. Выбрать путь и составить для себя правила своей жизни не так просто. Для этого необходимо иметь хотя бы основы знаний о Мироздании, в котором мы живем, об устройстве наших тел и задачах нас – как единого коллектива Людей, исполняющего роль динамического Сознания и планеты Земля. К сожалению, в этом отношении наиболее уязвимой является молодежь, обладающая малым опытом жизни. Именно молодым принадлежит будущее Земли....
Читать онлайн
Книга «Обновление души и разума в Крыму. От Чатыр-Дага до Партенита» приглашает читателя в увлекательное путешествие по Крыму, чтобы обновить душу и разум, оздоровить аспекты личности, связанные с жизненными уроками и смыслом крымских легенд.Этому помогут интересные рассказы по истории, мифологии, этнографии крымской земли и доступные, действенные, результативные, экологичные психологические практики....
Читать онлайн
Рассматривая мозаику и эклектику текста этой книжки (как предыдущих и последующих – если они будут), следует соответственно воспринимать сказанное: об образах, как проекции на подсознание, о гештальте, о гносеологии «любви», о женском и мужском, как образе двух параллельных пересекающихся линий, письма 8 Марта, о «мушкетёрах», футболисте и ощущениях осязания, о мистической случайности, вольную компиляцию Комдива о женских запахах и «сермяжную правду» о «запахах» женского, Куприна и «Суламифь», С...
Читать онлайн
Есть ли у вас мечта? А насколько большая и несбыточная? Вот у моей подруги Полины есть не просто мечта, а настоящая цель в жизни – выйти замуж за принца. А уж если Полина решила… то даже вредные гадалки ничего не смогут с этим поделать.Стоп, как так принц в другом мире? Еще и не человек?! А я-то тут при чем? Дамочка, вы категорически ошиблись с кандидатурой – мне не только принц не нужен, я и замуж в принципе не рвусь! Полина, помогай!...
Читать онлайн
Суровый мир средневекового фэнтези со своими законами, историей и легенда- ми. И людям в нем очень непросто. Здесь нет историй о благородных рыцарях и заколдованных принцессах. Главная для всех задача – выжить. Но, оказавшись в безвыходной ситуации, когда герои могут рассчитывать только на собственные силы, перед ними всегда встает выбор: благородство или предательство, честь или жизнь, свобода или благополучие. И выбор совсем неочевиден. Как и благополучный для них исход....
Читать онлайн
Что такое бег, как бегать правильно, на что обращать внимание во время бега, как и сколько нужно бегать. С этими вопросами сталкиваются многие: кто только начинает заниматься бегом или уже имеет беговой опыт, а также те, кто только задумывается над тем, чтобы начать.Ответы на эти и другие вопросы найдутся на страницах данной книги. Ведь в ней просто и понятно, буквально «на пальцах», рассказывается о беге и его составляющих. Здесь раскрываются такие темы как дыхание, беговые упражнения, трениров...
Читать онлайн