Мавлоно Завқий

Мавлоно Завқий

Х. Абдуллаевнинг Мавлоно Завқий асари нихоятда қимматли тарихий воқеаларни ўзига акс эттириш билан биргаликда ҳалқимизнинг оташин шоири Убайдулла Завқийнинг ҳаёт йўли ва серқирра ижоди ҳақида хикоя қилади. Асарда Қўқон адабий мухити ва жуда кўплаб ўша давр шоирлари Нисбат, Мухайир, Мухйи, Муқимий, Фурқат, Хамза Хакимзодаларнинг ҳам ижоди ҳақида ноёб маълумотлар келтирилган. Ўша даврнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаёти, ҳалқнинг аянчли қисмати жуда ишонарли қилиб ёритилган. Асарнинг ёш авлод учун тарбиявий аҳамияти катта. Ушбу асарни нашр қилдириш мақсадга мувофиқдир. М. Ю. Салямов Тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таълим ходими.

Жанры: Биографии и мемуары, Историческая литература
Цикл: Не является частью цикла
Год публикации: Неизвестен

Читать онлайн Мавлоно Завқий


ТАҚРИЗ

Мавлоно Завқий асари нихоятда қимматли тарихий воқеаларни ўзига акс эттириш билан биргаликда ҳалқимизнинг оташин шоири Убайдулла Завқийнинг ҳаёт йўли ва серқирра ижоди ҳақида хикоя қилади. Асарда Қўқон адабий мухити ва жуда кўплаб ўша давр шоирлари Нисбат, Мухайир, Мухйи, Муқимий, Фурқат, Хамза Хакимзодаларнинг ҳам ижоди ҳақида ноёб маълумотлар келтирилган. Ўша даврнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаёти, ҳалқнинг аянчли қисмати жуда ишонарли қилиб ёритилган. Асарнинг ёш авлод учун тарбиявий аҳамияти катта. Ушбу асарни нашр қилдириш мақсадга мувофиқдир.

М. Ю. Салямов

Тарих фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таълим ходими.

Адиб Х. Абдуллаев серқирра ижодкор, мантиққа тўла асарлар муаллифи. Асардаги теран фикрлар, илмий ва фалсафий ғоялар адибнинг фикрлаш доираси нақадар кенглигидан далолат. Мавлоно Завқий асари хужжатли манбаларга асосланиб яратилган ва бадиийлаштирилган. Унда ўша даврнинг тарихий жараёнлари, ҳалқнинг аянчли кунлари жуда асосли қилиб яратилган. Асар кенг омма, хамда адабиёт ва тарихчи мутахасислар учун жуда қимматлидир. Бизлардан узоқлашаётган Завқий ҳақида ёзилган бу асар ўз вақтида яратилганлиги жуда қувонарлидир.

М. Қаҳҳоров

Фалсафа фанлари доктори, профессор.

Убайдулла ЗАВҚИЙ

Ривоятларда айтишларича, Мажнун Лайлининг ҳуснига тикилганича бир қанча фурсат маҳлиё бўлиб туриб қолган. Унинг бошига бир лайлак уя қуриб битиргунича ҳам ўзига келолмай тураверган. Бу муболаға бўлса ҳам севгига мубтало бўлган кимсанинг аҳволини тўғри таърифлай олган. Биз одамларда беҳисоб хусусиятлар қатори севги ва муҳаббат куртаги ҳам мавжуддир. Севги кишини эзгу ишларга мубтало қилиши билан биргаликда узлуксиз завқ шуъласи билан ёритиб туради.

Мени мафтун этмиш тавқи бор киши,

Гарданида ишқнинг шавқи бор киши.

Сен қайдан биласан ишқ лаззатини,

Бул бодани ичгай завқи бор киши.

Ҳофиз Шерозий бу мисраларни шоирлар ва ошиқлар учун ёзган бўлса ажаб эрмас. Убайдуллада шеъриятга бўлган завқ ва шавқ жуда эрта бошланган эди. Шу сабабдан шоирнинг яқин дўстлари унга Завқий деган тахаллус бердилар. Чиндан ҳам Убайдулла ўз тахаллусига монанд завқли киши эди. У умр бўйи ана шу қобилият ва маҳорат таъсирида тинмай қалам тебратди, лирик ғазаллар, ҳажвий шеърлар ва муҳаммаслар яратди. Ўз касбини жонидан севган ва ҳурмат қилган шоирнинг ушбу мисралари ана шундан гувоҳлик бериб турибди.

Аҳли дил бўлма, замоннинг бойи бўл, баззози бўл!

Ақчадан лангар чўп ушлаб растанинг дорбози бўл!

Шеър эшитмайди биров, даврон қулоғи анча кар,

Бир ҳовуч олтин, кумушнинг хуш жаранг овози бўл!

Тегмагай ҳаргиз нишонга отган ўқ юз ҳажв ила,

Хоҳ замоннинг шоири бўл, хоҳи тийрандози бўл!

Истамас бўлса замоно Завқий ёзган шеърини,

Ким эшитсин арзининг хоҳ рози, хоҳ норози бўл!

Ҳар бир шоир вақти келиб ўз миллатининг ғурурига айланиб қолади. Хўқанди латиф шаҳрини ижодкорлар ва шоирларнинг зиёратгоҳи деб бежиз айтишмаган. Бу сеҳрли маконда бир аср давомида уч юзга яқин шоирлар етишиб чиққан, бу анъана ҳануз давом этмоқда. Шаҳримизнинг ана шундай мўътабар шоирларидан бири шубҳасиз Убайдулла Завқийдир.

МУАЛЛИФ.

ЗАВҚИЙ

Юртнинг, миллатнинг қувончи ва қайғуси билан шахсий қувонч-қайғумиз ўртасида қандай улкан фарқ борлигини ҳали унчалик англаганимиз ҳам, ўрганганимиз ҳам йўқ.

Кўп суронли йиллар эди. Жаҳолат эскирганини, яроқсиз бўлиб қолганини билмайди, тан ҳам олмайди, аксинча жон-жаҳди билан ўзини ҳимоя қилади. Яқин-яқинда дунёни ларзага солган Мовароуннаҳр учта хонликка бўлиниб олиб заифлашгандан заифлашиб борар эди. Эскириб қолган хонлик дастгоҳига миниб олган жоҳил хонлар миллат ҳақида қайғуришни унутиб бир-бирлари билан қирпичоқликдан бўшамас эдилар. Бу ҳам етмаганидек, шахсий халоватлари, ҳирсий хоҳишларини қондириш учун ишратбозлик, баччавозлик қилишар, зиёфатлар уюштиришар, шикорларга чиқишар, харамларига юзлаб канизакларни тўплаб, кеча-ю кундуз хотинвозлик қилишиб, мол-дунё тўплаш билан оввора эдилар. Фидоий кишиларнинг салмоғи, адолатнинг шуъласи оддий фуқаронинг уйини ёритиши билан ўлчанишини бу жоҳил ҳукмронлар билишмас, . Табиати гўзал, тупроғи унумдор, фойдали қазилмаларга бой бу ўлкага кўз олайтирганлар кўп эди. Айниқса Англия ва Россия жон-жаҳди билан бу юртни забт қилиш учун тинмай тайёрланари. Уч юз йилдан буён тинмай босқинчилик урушлари билан машғул бўлган Россия давлати инглизлардан жадалроқ ҳаракат қилиб 1853 йилдаёқ Ўрта Осиё ўлкаларини забт қилиш учун ҳарбий юришни бошлаб юбордилар. Ўша йилнинг ўзидаёқ Амир Умархон даврида қурилган Оқ мачит қаъласини забт қилдилар. Қилич ва қалқон, пилта милтиқ билан қуролланган, ҳарбий маҳорати йўқ Турон заминининг алп қомат, соддадил йигитлари, замонавий қурол билан қуролланган сон-саноқсиз русларга бардош беролмай тутдек тўкилишар, қон ариқ бўлиб оқарди, қанча-қанча гуноҳсиз йигитлар бекорга шаҳид бўлдилар. Бу фожеадан хабар топган, ўзларини «Искандари замон» деб аташадиган Қўқон хонлигининг юртбошилари кўргиликка ҳатто эътибор ҳам беришмади. Бухоро амирлиги қувонган бўлса, Хива хонлиги билмагандек муносабат билдирди холос. Қора вабодек ёпирилиб келаётган балонинг олдини олишга ҳеч ким бирорта чора изламади ҳам. Ҳар доим иймон-эътиқодини йўқотмайдиган, қудратли ва андишали халқ ҳеч нарсадан бехабар, ўз маромини йўқотмай меҳнат қилар, яшашда давом этарди, чунки яшашнинг ягона усули шу. Хонлар ва амирлардан мурувват кутиш бефойда, улар зулм қилиш ва хиёнатдан бошқа иш қилмайдилар. Тинимсиз ўзгаришдаги оламнинг бир қисми бўлган Ўрта Осиё хонликлари, эскириб қолганларига қарамай, янгиланишга киришмас эди. Яхшиям табиат ҳаммага бир хил дид, хоҳиш, нигоҳ бермаган, акс ҳолда барча бирдек лаззатланиб бир хил нафратланган ёки лаззатланиш ва ғазабланишни умуман билмаган бўлар эди.


Вам будет интересно
Биз ушбу асаримизда Қўқон хонликлари давридаги миллатимизнинг, юртимизнинг ўзига хос жиҳатларини имконият даражасида ёритиш, у давр бизлар билан қандай бошланиб, қаерда ва қандай хайрлашди, нималарни туҳфа қилиб ва яна нималарни юлиб кетди. Қандай хайрли ишлар қилиниб, нималар амалга ошди, уларнинг жафокашлари кимлар эди. Худди шу каби эзгуликка кимлар раҳна солди, миллатнинг ғурурини топтаган, унга зулм қилган аблаҳлар кимлиги ҳақида сўз юритамиз. Ўтмишнинг ноқис асоратларини даволаш билангина ...
Читать онлайн
«Вести дела возвращаясь в историю – Благо»,– говорил однажды наш великий писатель. Внесенный в сборник в ваших руках повестей автор, также продолжая эту благотворительную традицию, в прошлом веке во времена старой системы беспокойную жизнь нашего народа, стремился взять в карандаш. Поиски на этом пути писателя вас дорогих читателей будет подталкивать данной независимостью возможностей ещё больше оценить. Мы на это надеемся....
Читать онлайн
Хурматли китобхон биз ушбу тўпламга 3 та мустақил асарни жойлашдик. Улар бир-бирларига ўхшамаслиги учун хайратга тушишингиз табиий, лекин диққат билан кузатиб борсангиз улар ўртасида албатта боғланиш бор. Бири олис ўтмиш, иккинчиси яқин ўтмиш, учинчиси келажак тўғрисидаги. Ўтмиш хардоим келажакдан фарқ қилади, лекин мутлоқ эмас. Ўтмишнинг ижобий томонлари тинимсиз ўсиб улғайганини гувохи бўламиз, афсуски нуқсонлар ҳам маълум даражада ўсади, биз истардикки ўтмишдаги жами нокисликлар йўқолиб борса...
Читать онлайн
Эта книга для вас, если вы хотите: • побывать в Америке хотя бы раз в жизни! • получить там образование! • поработать и приобрести жизненный опыт!...
Читать онлайн
Славные восьмидесятые и патриарх свердловского андеграунда Виктор Махотин снова с Вами… Второе издание книги «Махотин: спасибо, до свидания!». Дополнено на пятьдесят процентов....
Читать онлайн
Уважаемые читатели! В этой книге вы познакомитесь с людьми, которые встречались на моем жизненном пути, а также с вымышленными героями, о которых я где-то когда-то слышала. Но все они взяты из реальной жизни. И так или иначе, они затронули моё сердце и душу, и мне захотелось о них рассказать, независимо от того, положительные они или отрицательные. Хотелось бы, чтобы хоть одна искорка, исходящая от них, затронула и ваше сердце – и отложилась в вашей памяти....
Читать онлайн
ЧТО ЕСТЬ ЛЮБОВЬ? Не знаю… Для чего живет человек? Для любви. Я в этом уверена, и вся моя жизнь доказала мне это. Мне 50 лет. Уже или еще? Что впереди – неизвестно, но то, что уже было, забывать не хочу. Все это – мое – плохое и хорошее, ужасное и прекрасное. Я счастлива, что жизнь дала мне возможность испытать многое. Ни о чем не жалею и не завидую тихой и серой жизни «благополучных людей». Я не хочу учить жить никого. Все, что здесь написано – это просто моя память. Книга моей жизни…...
Читать онлайн
Книга вторая. Посвящается летчикам Красноярского края Сибирского Военного округа, не вернувшихся с боевых заданий в годы Великой Отечественной войны. Судьба многих из них до сих пор остается неизвестной. Автор на основе архивных документов, историй поисковиков и информации из военных мемуаров рассказал об их боевом пути. Издание второе, дополненное и переработанное. Рассчитано на широкий круг читателей....
Читать онлайн
Военачальник Донского казачьего войска генерал-лейтенант Яков Петрович Бакланов (1808–1873) был одним из прославленных героев Кавказской войны 1817–1864 гг. О безмерной храбрости и лихости Бакланова ходили легенды. Он лично водил казачьи полки и сотни в атаки, участвовал в засадах и перестрелках, приступах, строительстве укреплений, мостов и дорог. Обладая огромной физической силой, неизменно выходил победителем из рукопашных схваток. Получив под командование полк донцов, бывший в отчаянно плохо...
Читать онлайн
Уже при жизни Жюля Верна о нем и его книгах ходили легенды: одни читатели видели в нем прославленного путешественника, другие утверждали, что он никогда не покидал своего кабинета, третьи считали, что такого человека в реальности не существует и под этим псевдонимом скрывается целое Географическое общество. Книга Жана Жюль-Верна, внука знаменитого писателя, до сих пор является наиболее полной, обстоятельной и тщательно документированной монографией о личной и творческой жизни первого классика на...
Читать онлайн
В воспоминаниях американского слависта, главы издательства “Ардис” Карла Проффера описаны его встречи с Надеждой Мандельштам, беседы с Еленой Булгаковой, визиты к Лиле Брик. Проффер не успел закончить много из задуманного, и книга о литературных вдовах России была подготовлена и издана его женой Эллендеей Проффер в 1987 году, уже после его смерти, но на русский переведена только сейчас. А заметки об Иосифе Бродском, с которым Карла и Эллендею связывала многолетняя дружба, полностью публикуются в...
Читать онлайн
В книге «Птицы, искусство, жизнь: год наблюдений» Кио Маклир отправляется в орнитологическое путешествие по большому городу и на своем пути размышляет о природе творчества и поисках осмысленной жизни. Оказавшись в сложной жизненной ситуации, рассказчица открывает для себя мир «бёрдинга», наблюдений за птицами. С одной стороны, эссе, исследующее наши взаимоотношения с окружающей природой, с другой – упражнение в искусстве приметливости и дневник наблюдений за собой. Птицы для Маклир становятся те...
Читать онлайн
Пёс Космо – лучший друг Макса, верный защитник его сестры, 8-летней Эммалины, и надёжный помощник родителей ребят. Однако в последнее время Космо стал всё чаще заставать Макса в слезах, потому что родители Макса и Эммалины часто ссорятся. Поэтому Космо, не жалея своих старых суставов (ему целых 13 лет!), берётся восстановить мир и согласие в семье. И даже вкуснейшая индейка на праздничном столе не собьёт его с выбранного пути!...
Читать онлайн
Иногда в наш мир приходят люди, которым нет равных. Подобные великие души, вопреки своему желанию, проживают особенно яркую жизнь.Обычные смертные смотрят на них с тайной завистью и восхищением. Глупцы не знают, как мучительно тяжела и горька участь рождённого стать живым Богом....
Читать онлайн
Бесплатно. Уважаемые читатели, обратите внимание, это именно романтическая эротика, здесь нет очень откровенных сцен и жесткого секса._________________________________- А я когда найду свое счастье? – грустно вздыхал Сандор.– Подожди, а как же Ларика? Вы же встречаетесь?– Нет , мы просто друзья, – говорил тот, которого я считала своим парнем. А я ему кто? Несчастье?И вот так, моё проклятье, мой "венец безбрачия" ещё раз подтвердили свое существование. Значит, я беру судьбу в свои руки и еду в го...
Читать онлайн